Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Москвадаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди
2025 йилнинг 21 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова хизмат сафари доирасида Москва шаҳрининг Сахарова ҳудудида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани таклифига кўра, марказда сақланаётган юртдошларимиз билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар атрофлича тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Ташриф чоғида фуқароларнинг Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган муддатлардан ортиқча сақланмаётгани аниқланди. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси ўртасида ҳужжатлаштириш ишлари тегишли даражада йўлга қўйилгани қайд этилди.

Бундан ташқари, айрим аёл фуқароларнинг яқинлари билан боғланишига кўмаклашилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати