Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарё туманида фуқаролар таклифи асосида сайёр қабул ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан фуқаролар таклифи асосида Сирдарё туманидаги “Хазина” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Унда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати С.Элмурадов ҳам иштирок этди.

Қабулда “Хазина”, “Ишонч” ва “Тадбиркор” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар иштирок этиб, ижтимоий масалалар, кўчаларни таъмирлаш, электр энергиясидан қарздорлик ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатларини билдирдилар.

Қабул қилинган мурожаатларда кўтарилган масалалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати