Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Евроосиё омбудсманлар алиянсининг X юбилей йиғилишида иштирок этди
2025 йил 22 октябрь куни Москва шаҳрида чекка ва олис ҳудудлар ҳамда қишлоқларда яшовчи аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланган Евроосиё омбудсманлар алиянсининг X юбилей йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Россия, Арманистон, Баҳрайн, Қирғизистон, Қозоғистон, Сербия, Мўғулистон, Тожикистон, Эрон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон Омбудсманлари иштирок этдилар. Шунингдек, Туркия, Мьянма, Иордания, Покистон, Индонезия, Умон, Туркманистон, Ироқ, Вьетнам, Камбоджа ва Ливан давлатлари вакиллари ҳам кузатувчи сифатида қатнашиб, ўз амалиётлари билан бўлишишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова йиғилишда сўзга чиқиб, Ўзбекистонда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларга урғу берди.

«Обод қишлоқ» дастури, шунингдек, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар бугунги кунда мамлакатда чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллабай ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳолининг муаммоларини жойида аниқлаш ва уларга манзилли ечим топишга имконият яратаётгани таъкидланди.

Тадбирда Омбудсман мамлакатимизда ҳуқуқий хабардорликни ошириш, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиш ҳамда тизимли ҳал этишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси чекка ҳудудлардаги фуқаролар билан очиқ мулоқот платформасига айланганини қайд этди.

Маълумот учун, Евроосиё омбудсманлар алиянси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида Россия Федерацияси, Арманистон, Баҳрайн, Эрон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Сербия, Тожикистон,Ўзбекистон, ва Шри-Ланка мамлакатлари киради.

                                                                   Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати