Жумладан, Омбудсман ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори ўринбосари Теа Жалиашвили билан мулоқот қилди. Учрашувда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги келгусидаги ҳамкорлик ва ташаббуслар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Омбудсман Қозоғистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили Артур Ластаев билан ҳам учрашди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати