Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Финляндия ва Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
15 Апр
Бугун Финляндиядаги Хелсинки университетида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари фаолиятини кучайтиришга ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилган халқаро тадбир ўз ишини бошлади. Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ҳамда Туркманистон Омбудсманлари ва ходимлари иштирок этишмоқда.
Омбудсман ўринбосари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
15 Апр
2024 йилнинг 15 апрель куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролар қабулини ўтказди.
Мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда
13 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда. 
Ишдан ноқонуний бўшатилган ходим ўз лавозимига тикланди ва иш берувчидан салкам 40 млн сўм ундирилди
09 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилоятидан фуқаро Г.А. ишдан ноқонуний бўшатилгани ва меҳнат ҳуқуқларининг тикланишини сўраб мурожаат қилди.
Судланувчи мурожаати жойига чиқиб ўрганилди- Омбудсман
09 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 3-сон Тергов ҳибсхонасида вақтинча сақланаётган судланувчи Н.К. фарзандларига васий тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги ўлим ҳолати Омбудсман назоратига олинди
08 Апр
Бугун ижтимоий тармоқларда “Чортоқ ички ишларидан яна бир фуқаронинг ўлиги чиқди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Самарқанднинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда
06 Апр
Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида ўтказилаётган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбирлар марказдан 150 км узоқликда жойлашган “Жонбулоқ” МФЙ ҳамда пойтахтдан 25 км олисда бўлган “Ногаҳон” ҳамда Қўшработ тумани аҳолиси учун ташкил этилди.
Хоразм ва Андижон вилоятларидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларидаги шароитлар ўрганилди
05 Апр
2024 йилнинг 5 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган эркаклар учун интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Ўзгалар парваришига муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс мурожаати ҳал этилди
05 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Бухоро вилоятидан фуқаро K.Й. ўзгалар ёрдамига муҳтож шахс сифатида Ягона миллий ижтимоий ҳимоя реестрига киритилмагани бўйича шикоят қилди.