Мониторинг якунларига кўра, октябрь ойида вилоят Ички ишлар бошқармасига Омбудсманнинг тақдимномаси киритилган. Унда муассасада шахсларни сақлаш шароити ва санитария-гигиена талабларга оид камчиликларни бартараф этиш, камчиликка йўл қўйган ходимлар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган эди.
Омбудсманга маълум қилинишича, ВСҲ камераларини зарурий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган. Шунингдек, камералар ва овқатланиш хоналарида ҳар ойда уч марта санитария-гигиена ишларини амалга ошириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини текшириш бўйича қатъий назорат ўрнатилган.
Шу билан бирга, ҳибсхонада сақланаётганларга қонун ҳужжатлари, адабиётлар ва даврий нашрлардан фойдаланишлари учун зарур имкониятлар яратилган.
Камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, тегишли интизомий таъсир чоралари кўрилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






