Спикерлар ўз нутқларида парламент назоратининг жамиятда очиқлик, ҳисобдорлик ва инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги роли ортиб бораётганини таъкидладилар.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Феруза Эшматова, Омбудсман институти парламент назоратининг муҳим бўғини сифатида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этаётганини алоҳида қайд этди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир фуқаро мурожаати ортида инсон тақдири, ҳуқуқ ва манфаатлари мужассам бўлиб, уларни ўрганиш жараёнида муайян муаммоларнинг асл сабаблари аниқланмоқда. Энг муҳими, Омбудсман ва парламент ўртасидаги ушбу ҳамкорлик инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган давлат сиёсатининг узвий қисмига айланиб, халқ манфаатларига хизмат қиладиган очиқ, масъулиятли ва адолатли бошқарувни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, конференция доирасида Германия, Финляндия, Ҳиндистон ва Вeнгриядан ташриф буюрган экспертлар томонидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича халқаро тажрибалар, бюджет жараёнлари шаффофлиги, конституциявий назорат, рақамли трансформация шароитида ҳисобдорликни ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






