Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг маҳбуслар ҳуқуқларига оид қонунчиликка таклифи фракция йиғилишларида кўриб чиқилди
2025 йил 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциялари йиғилишларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ишлаб чиқилган ва қонунчилик таклифлари қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилган “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар ҳуқуқларини таъминлашга доир амалдаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, конституциявий кафолатларни амалиётга янада самарали татбиқ этиш ҳамда миллий қонунчиликни илғор халқаро тажрибалар билан уйғунлаштиришга қаратилган.

Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида Омбудсман институти томонидан амалга оширилган мониторинг ташрифлари ва маҳбуслар мурожаатлари ўрганилиб, мавжуд тартиб-қоидалар таҳлил этилди. Шунга мувофиқ, тергов ҳибсхоналаридаги айрим амалиётларни қайта кўриб чиқиш ва уларни инсон ҳуқуқларига оид халқаро мезонларга мувофиқлаштириш бўйича нормалар таклиф этилди.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда АҚШ, Швеция, Норвегия, Финландия, Германия, Канада, Буюк Британия, Россия ва Қозоғистон каби қатор давлатларнинг тажрибалари ўрганилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.