Анжуман “Адолат” СДП фракцияси, Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Конституциявий суд ҳамкорлигида ташкил этилди.
Конференцияда Конституциянинг ижтимоий давлат барпо этишдаги роли, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий хабардорликни ошириш ва парламент назоратининг замонавий механизмлари юзасидан маърузалар тингланди.
Тадбир якунида Конституция ойлиги доирасида ўтказилган “Конституция билимдони” ва “Конституция – менинг тасаввуримда” танловлари ғолиблари тақдирланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






