Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқандда ўтказилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида 5 нафар фуқарода бепул жарроҳлик амалиётини ўтказилиши белгиланди
16 Май
Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида ўтказилаётган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир 2024 йил 16 май куни Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди. Унда Ингичка қўрғончасида жойлашган “Абдулла қаххор”, “Каттақўрғон”, “Ислом Шоир”, “Нуробод” ва “Усмон Носир” МФЙ аҳолиси қамраб олинди.
Андижондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди
16 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидова Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Ўзбекистон ва Малайзия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
15 Май
2024 йилнинг 15 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Малайзия Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича биринчи Комиссари профессор Дато Нур Азия Бинти Моҳд Авал билан учрашди.
Хоразмнинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
15 Май
Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабуллар Қўшкўпир туманининг Туркманистон Республикаси чегара ҳудуди ҳисобланган Ших ва Ғазовот қишлоқларида ўтказилди.
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув
14 Май
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришда тажриба алмашиш бўйича Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш ҳақидаги таклифни билдирилган эди.
Навоий колонияларидаги маҳкумлар учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди
11 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида Навоий шаҳридаги 4 ва 11-сон Жазони ижро этиш колонияларида сақланаётган шахслар учун маънавий ва маърифий руҳдаги учрашувлар ўтказилди.
Наманган вилоятидаги колонияга мониторинг ташрифи амалга оширилди ва маҳкумлар фикрлари ўрганилди
10 Май
2024 йилнинг 8 май куни Поп тумани 6-сон Жазони ижро этиш колониясида сақланувчи шахсларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт мусобақаси ҳамда концерт дастурлари ташкил этилди.
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили мурожаатни жойига чиқиб ўрганди
10 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилига Асака туманида яшовчи фуқаро Т.Р. уй ҳужжатлари расмийлаштириб берилмаётгани юзасидан туман кадастр бўлими устидан шикоят қилди.
Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан танишди
08 Май
2024 йилнинг 8 май куни Тошкент давлат юридик университетининг “Давлат ҳуқуқий фаолияти” факультети талабалари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу сайёр ўқув машғулотида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби муҳокама қилинди.