Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2026 йилдаги мониторинг ташрифлари Бухоро вилоятида бошланди
Омбудсманнинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 2026 йилдаги илк мониторинг ташрифлари ички ишлар органлари тизимидаги маъмурий тартибда ушланган шахслар сақланадиган муассасалардан бошланди.

5-январь куни Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Жондор тумани ИИБда мониторинг ташрифини ўтказди. Туман ИИБга қарашли Навбатчилик қисмидаги ушланганларни сақлаш хонаси кўздан кечирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 1998 йил 10 декабрь кунидаги №250-сонли буйруғи билан ташкил этилган маъмурий тартибда ушланган шахсларни саклаш хоналари шаҳар-туман ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг махсус хоналари ҳисобланиб, улар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ушлаб олиб келинган шахсларни қисқа вақт жойлаштиришга мўлжалланган.

6 январь куни эса Ғиждувон тумани ИИБга ташриф буюрилиб, туман ИИБга қарашли Навбатчилик қисмидаги ушланганларни сақлаш хонаси аҳволи ўрганилди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган айрим камчиликлар бўйича таъсир чоралари шаклдаги хужжатлар киритилиши таъминланади.


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)