Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ёш, фидойи … Саидбек Азимов хотирасига
2010-2023 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятида турли лавозимларда ишлаган, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида фаолият юритиб қилиб келган Саидбек Азимовнинг бевақт вафоти қалбларимизни чуқур қайғуга солди.

Саидбек Азимов 38 ёшда эди. Омбудсмандаги фаолияти давомида ташкилот ишини фаоллаштириш, халқаро мақомини оширишда фидойилик билан меҳнат қилган, ватанпарвар, самимий ва меҳрибон инсон эди. У ҳар бир ишга юракдан ёндашар, етакчилик қобилиятига эга ходим эди.

Саидбек Азимов икки нафар фарзанднинг меҳрибон, ғамхўр отаси эди. Унинг инсоний фазилатлари ҳамкасблари ва яқинлари хотирасида абадий сақланиб қолади.

Омбудсман жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси