Қабул жараёнида меҳнат ҳуқуқлари, пенсия таъминоти, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, ижро ҳаракатлари, оилавий масалалар ҳамда суд-тергов жараёнларига оид мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек, маҳкум ва маҳбусларнинг яқинларидан ҳам мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, айрим масалалар Омбудсман назоратига олиниб, ўрганиш учун қабул қилинди. Қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мурожаатларни ҳал этиш бўйича таъсир чоралари кўриш белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти, ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсман идорасига ва ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






