Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қаршидаги 5-сонли тергов ҳибсхонасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ўтказилди
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)нинг вилоятдаги минтақавий вакили ташаббуси билан ҳуқуқий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар  кенгаши депутатлари, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Дастлаб мониторинг доирасида тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг яшаш шароити, овқатланиши, тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳолати ва сифати, шунингдек, маънавий-маърифий ишлар ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, “Омбудсман қути”сига келиб тушган мурожаатлар ўрганилди.

Шундан сўнг тергов ҳибсхонасида сақланаётган вояга етмаган ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида уларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, таълим олиш имкониятлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳибсхонада сақланаётган махбусларни ўқитиш учун шароит яратиш мақсадида Қарши мебель ичлаб чиқариш корхонаси томонидан 8 дона стол ва 16 дона стуллар (жами 10 млн сўмлик) ҳомийлик асосида тақдим этилди.

Шунингдек, хомийлар томонидан тергов ҳибсхонаси кутубхонаси учун 100 дона китоб туҳфа қилинди.

Тадбир сўнгида тергов-ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар учун сайёр қабул ташкил этилди. Мурожаат қилган 5 нафар маҳбуснинг  масалаласи тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. 

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)Ахборот хизмати