Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Малайзия инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) бошчилигидаги делегация Малайзия Парламенти аъзоси, Ўзбекистон - Малайзия дўстлик гуруҳининг раиси Д-р. Келвин Йи Ли билан учрашди.

Учрашув жараёнида Ўзбекистондаги ислоҳотлар юзасидан фикр билдирар экан, Д-р. Келвин Йи Ли мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ташаббусларни юқори баҳолаб, уларнинг изчил ва тизимли аҳамият касб этаётганини эътироф этди.

Шунингдек, учрашув доирасида Ўзбекистон ва Малайзияда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни, уларнинг парламентлар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди ва мазкур йўналишларда тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ушбу алоқалар 2023 йилдаги Малайзия Парламенти Вакиллар палатаси Спикери бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ва 2024 йилдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг Малайзияга ташрифи каби юқори даражадаги алмашинувлар билан янада мустаҳкамланди.

Маълумот учун: Ўзбекистон ва Малайзия парламентлараро дўстлик гуруҳи 2020 йилдан буён фаолият юритиб келаётган бўлиб, у икки давлат парламентлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик механизми ҳисобланади. Ушбу платформа доирасида, жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик масалалари мунтазам муҳокама қилиниб келинмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати