Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоронинг Вобкент туманида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
31 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Вобкент туманида фуқаролар учун тадбир ташкил этилди. Унда “Анжирбоғ”, “Бозоржойи”, “Кўлиодина”, “Чангарон”, “Чўрикалон” ва “Сўфидеҳқон” маҳаллаларидаги аҳоли қамраб олинди. 
2-гуруҳ ногирони бўлган маҳбус даволанишга ётқизилди - Омбудсман
31 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сирдарё вилоятидан фуқаро Ф.И. мурожаат қилиб, тергов ҳибсхонасида сақланаётган, 2-гуруҳ ногирони бўлган жиянининг соғлиғидан хавотирда эканлигини билдирди. 
15 нафар қариялар фарзандлари бўла туриб Тошкентдаги “Саховат” интернат уйида яшашмоқда
30 Май
2024 йилнинг 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов Тошкент шаҳри “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
30 Май
2024 йилнинг 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Наманган колониясидаги ўлим ҳолати Омбудсман минтақавий вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди
30 Май
Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум Ш.С.нинг бевақт ўлими ҳолати Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили магистратура тингловчиларига машғулот ўтди
29 Май
Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирокида машғулот ташкил этилди. Унда Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида сўз борди.
Ўз жонига қасд қилингани айтилаётган маҳкум ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилмоқда 
29 Май
Ижтимоий тармоқларда  Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Унда марҳумнинг онаси томонидан ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги қайд этилганлиги маьлум қилинган.
Омбудсман 2023 йилда энг кўп мурожаат йўллаган ҳудуддаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди
29 Май
2023 йилда Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаат юборган ҳудудлар учлигидан Тошкент шаҳри ўрин олган ҳамда ушбу ҳудудда жами мурожаатлар сони 2226 тани ташкил этган. Уларда асосан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш масалалари кўтарилган.
Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида аниқланган камчиликлар бўйича тегишли вазирликка Омбудсман тақдимномаси киритилди
28 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.