Мониторингда маҳкум ва маҳбусларнинг ётоқ жойлари, ошхона, кутубхона, тиббиёт бўлими, қисқа ва узоқ муддатли учрашув хоналари кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳбус ва маҳкумлар билан жамоавий ҳамда ҳоли тарздаги суҳбатлар ўтказилди.
Мониторинг ташрифлари давомида, 3-сон тергов ҳибсхонаси кутубхонасига ҳомийлик асосида 150 дан ортиқ жаҳон ҳамда ўзбек бадиий адабиётлари тақдим этилди.
Шу куни Омбудсманнинг минтақавий вакили, Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши ва Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ушбу ҳибсхонада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикка вилоятнинг малакали фтизиатр, травматолог, невропатолог, лор, окулист, эндокринолог, психиатр, гинеколог, кардиолог, уролог, дерматовенеролог, стоматолог, травматолог, аллерголог, жарроҳ ва лаборант-мутахассислар жалб этилди.
Унда 152 нафар шахслар каби тор доирадаги шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, аниқланган касалликлар диспансер назоратига олиниб, мутахассислар тавсияси асосида зарур тиббий муолажалар белгилаб берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






