Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сенат Қўмитаси мажлисида Омбудсманнинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди
2026 йилнинг 20 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Муҳокама мобайнида таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Омбудсман институтининг ўрни ва аҳамияти изчил ортиб бормоқда. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар сони, кўриб чиқилган масалалар кўлами ва улар бўйича эришган натижалар шундан дарак бериб турибди. Бу эса Омбудсман институти аҳоли учун ҳақиқий ва таъсирчан ҳимоя механизмига айланиб борганини кўрсатмоқда.

Сенаторлар Омбудсман томонидан 2025 йилда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қатор ишлар бажарилганини таъкидлади. Жумладан, Омбудсман томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган.

Ўтган йилда Омбудсманга иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 7 584 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарият қисми Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Мурожаатлар асосида 2025 йилда ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилиши муносабати билан компенсация тариқасида тўланиши лозим бўлган 3,9 млрд сўмдан ортиқ маблағни фуқароларнинг фойдасига ундиришга ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ўтган йилда иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан фуқароларга 2,3 млрд сўм миқдорида пул маблағлари ундирилди.

Муҳокама якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.