Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти томонидан фуқаролар қабули давом эттирилмоқда.
Навбатдаги қабул Омбудсман ўринбосари Б.Нариманов томонидан ўтказилган бўлиб унда меҳнат муносабатлари, мансабдор шахслар ҳаракатидан норозилик, суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда оилавий низоларга оид мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида мурожаатчиларнинг ҳар бири билан бевосита суҳбат ўтказилиб, уларнинг келтирган важлари ўрганилди.
Фуқаролар нафақат Омбудсман идорасига, балки унинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Минтақавий вакиллар, қабул куни ва манзили каби маълумотларни ombudsman.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






