Дарслар Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бухоро вилояти Когон ва Пешку туманларидаги 4- ва 31-сонли, Фарғона вилояти Фарғона туманидаги 24- ва 3-сонли, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 13-сонли, Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 8-, 11-, 12 ва 19-сонли, Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги 1-сонли, Гулистон шаҳридаги 18- ва 4-сонли, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 12- ҳамда 4-сонли, Наманган вилояти Наманган туманидаги 3-, 30-, 13- ва 5-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги 291-мактабда ташкил этилди.
Дарслар жонли мулоқот шаклида ўтиб, унда ўқувчилар рақамли муҳитда ўзини ҳимоя қилиш, кибербуллингдан сақланиш усуллари, инсоннинг шахсий ва ижтимоий ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳақида турли кейслар орқали билимларини мустаҳкамладилар.
Шунингдек, ўқувчилар атроф-муҳитни асраш ҳақидаги видеоматериалларни кўриб, Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари билан биргаликда фикр алмашдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






