2024 йилнинг 29 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда фуқаролар меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ижтимоий ёрдам олиш, уй-жой, инсонпарварлик далолатномасини қўллаш, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнлари, оилавий ва мулкий муносабатларга оид ҳамда бошқа мурожаатларини қолдиришди.