Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
"Омбудсман мактаби" лойиҳаси доирасида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2025 йил 3 октябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Тошкент давлат транспорт университети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда дастлаб талабалар Омбудсман институтининг фаолияти, жумладан, мурожаатлар билан ишлаш амалиёти, қийноқларнинг олдини олиш бўйича мониторинглар ҳақида таништирилди.

Шунингдек, долзарб мавзулар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам иштирок этди. Учрашув давомида ёшларга замонавий таҳдидлар, хусусан, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, интернетда хавфсизлик қоидалари, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби масалалар атрофлича ёритилди. Мутахассислар ҳаётий мисоллар асосида амалий тавсиялар бериб, талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

Тадбирда 250 нафардан ортиқ ёш қамраб олинди. Мулоқот чоғида ёшларга оид давлат сиёсати, таълим, бандлик ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга доир имконият ва имтиёзлар, шунингдек, бу соҳадаги ҳуқуқий асослар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати