Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича интерактив дарслар: “Омбудсман соати” орқали 1100 дан ортиқ ўқувчи қамраб олинди
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган “Омбудсман соати” машғулотлари мамлакат миқёсида тизимли равишда йўлга қўйилди. Навбатдаги дарсларда 1100 дан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.  

Дарслар Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Хоразм вилоятининг Шовот ва Тупроққалъа туманларидаги 26, 20, 19-сон умумий ўрта таълим мактаблари, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 27-сонли умумтаълим мактаби, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 80-сонли мактаб, Қашқадарё вилояти, Қарши  шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаб, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 43 ва 22-сон умумий ўрта таълим мактаблари ва Андижон шахридаги 47, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги 25, 42 ҳамда 44-сонли мактаблари, Зомин туманидаги 1, 75 ҳамда 35-сонли мактаблари, Арнасой туманидаги 1, 8 ҳамда 20-сонли мактаблари, Бахмал туманидаги 1, 5 ҳамда 6-сонли мактаблари, Наманган вилояти Чуст туманидаги 26, 28 ҳамда 62-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманларидаги 10 ва 24-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилди.

Дарслар жонли мулоқот асосида ўтди. Унда юқори синф ўқувчилари рақамли муҳитда ўзини ҳимоя қилиш, кибербуллингдан сақланиш усуллари, инсоннинг шахсий ва ижтимоий ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳақида содда ва ҳаётий мисоллар орқали тушунчага эга бўлдилар. Шунингдек, ўқувчилар атроф-муҳитни асраш ҳақидаги видеоматериалларни кўриб, мутахассислар билан биргаликда фикр алмашдилар.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати