Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ногиронлиги бўлган болалар ўртасида ўтказилаётган “Ҳуқуқ билимдони” викторинасида Тошкент шаҳридан 3 нафар ўқувчи финалга чиқди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Олий Мажлис Сенати ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасининг 1-босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

2025 йил 2 декабрь куни Олмазор туманидаги 100-сонли таянч ҳаракати шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган мазкур саралашда 50 нафарга яқин ўқувчи иштирок этди. Улар ҳуқуқ соҳасига оид 30 та тест саволига жавоб бериб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Тест натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 3 нафар ўқувчи финалга чиқди. Улар “Ҳуқуқ билимдони” викторинасининг 2-босқичида — финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Шунингдек, викторинанинг биринчи босқичи яқин кунларда яна икки таълим муассасасида — Ангрен шаҳридаги 34-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда Қўқон шаҳридаги 9-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўтказилиши режалаштирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.