Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фарғона ва Тошкент вилоятларида “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасининг 1-босқичи ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Халқаро ногиронлар куни ва Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан инклюзив ҳуқуқий билимларни ошириш мақсадида ташкил этилган “Ҳуқуқ билимдони” викторинасининг 1-босқич мусобақалари Фарғона ва Тошкент вилоятларида ўтказилди.

Тошкент вилоятидаги 34-сонли таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Фарғона вилоятидаги Қўқон шаҳрида жойлашган 9-сонли таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган тест синовларида 40 нафарга яқин ўқувчи иштирок этди. 9–11-синф ўқувчилари орасида ўтказилган тест синовларида энг юқори балл тўплаган 6 нафар ёш ҳуқуқ билимдонлари 2-босқич — финалга йўлланма олдилар

Умумий ҳисобда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона вилоятида ўтказилган биринчи босқич якунига кўра жами 9 нафар ўқувчи финалга чиқди.

Ушбу викторинанинг асосий мақсади — ногиронлиги бор болаларда ҳуқуқий билимларни кенгайтириш, ҳуқуқий онгни шакллантириш, шу орқали уларнинг ўз ҳуқуқларини англаш ва турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Викторинанинг финал босқичи яқин кунларда ўтказилиб, ғолиблар ҳақидаги маълумотлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Пресс-хизмати