Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Омбудсман, Конституциявий суд, Адлия вазирлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Одил судлов академияси ҳамда бир қатор олий таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Буюк Британия, Финляндия, Болгария, Венгрия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан етакчи ҳуқуқшунос олимлар ҳам анжуман меҳмони бўлди.
Конференцияда янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ва улар доирасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юзасидан миллий ва хорижий мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Ташкил этилган халқаро анжуман конституциявий ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ва демократик институтларни мустаҳкамлаш борасида илмий хулосалар шакллантириш, фикр алмашиш ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






