Маҳкумларнинг оила аъзолари билан узоқ муддатли учрашувлар муассаса ҳудудида эмас, балки “Чортоқ” маҳалласидаги фуқароларнинг турар-жойларида ўтказиб келинган. Ушбу хонадонларда яшаш шароити яхши эмаслиги, қолаверса, санитария-гигиена талабларига риоя этилмаслиги сабабли, узоқ муддатли учрашув хоналарини қуриш тавсия қилинган эди.
Омбудсманга маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Гулистон туман ҳокимлиги ҳамда ИИВ Жазони ижро этиш департаменти томонидан зарур маблағлар ажратилган. Натижада манзил-колония ҳудудида барча шароитларга эга, замонавий 11 та узоқ муддатли учрашув хоналари қуриб фойдаланишга топширилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






