Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фарғона вилоятидаги бир қатор ёпиқ муассасаларда ўтказилган мониторинг ташрифларида қатор камчиликлар аниқланди — Омбудсман
30 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Фарғона вилояти ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари (вилоят ИИБ РЭМ) ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона (Махсус қабулхона), Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Ўзбекистон, Олтиариқ ва Қува туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВCҲ), 10-сонли тергов ҳибсхонаси, Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи (Ўзбекистон т.) ва “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи (Қўқон ш.), Фарғона вилоят ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази, 2-сонли руҳий касалликлар ва Фарғона шаҳридаги Руҳий-асаб касалликлар шифохоналари, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Тошлоқ, Қува ва Фарғона туманларидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига (ҳушёрхона) мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
“Омбудсман соати”: мактабларда ҳуқуқ ва масъулият ҳақида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
29 Апр
Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги билим мактаб давриданоқ шаклланса, ёшларда нафақат ўз ҳуқуқини билиш, балки бошқалар ҳуқуқини ҳурмат қилиш маданияти ҳам мустаҳкамланади. Шу мақсадда республика бўйлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Омбудсман соати” дарслари ташкил этилмоқда.
“Омбудсман мактаби” платформаси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ўтказилмоқда
28 Апр
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси эндиликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ҳам ташкил этилмоқда.
Минтақавий вакиллар маҳаллий Кенгашларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан маъруза тақдим этди
27 Апр
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, Омбудсманнинг минтақавий вакили ҳудудда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисида Омбудсман билан келишилган ҳолда ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига маъруза тақдим этади.
Омбудсман бошчилигида Қорақалпоғистон Республикасидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
24 Апр
2026 йилнинг 23–24 апрель кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Омбудсман ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди.
Омбудсманга Қорақалпоғистон Республикасидан юборилган мурожаатларда қандай масалалар кўтарилган?
24 Апр
Аҳолининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” платформаси доирасидаги тадбир Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
23 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Олтой ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Антон Васильев билан учрашди.
Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари Омбудсман офисига ташриф буюрди
22 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов Швеция Қироллиги Миграция агентлиги вакили Эмма Шимичич ҳамда Дания Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашди.
Депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Омбудсман фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қонунчилик таклифини кўриб чиқмоқда.
21 Апр
Ҳужжат 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун нормалари ижросини амалда самарали таъминлашга қаратилган. Мазкур қонунда Омбудсманга қўшимча ваколатлар ва таъсир чоралари берилган эди.