Мулоқот чоғида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, пенсия тайинлашда меҳнат стажи ва иш ҳақини тасдиқлаш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бошқа долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этилганидек, 2025 йилда Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ўртасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” имзоланган. Ушбу ҳужжат доирасида ҳар икки давлат ҳудудида яшаётган фуқароларнинг мурожаатларини ҳамкорликда ўрганиш, уларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича амалий чораларни кўриш назарда тутилган.
Томонлар мазкур механизм фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим амалий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, трансчегаравий хусусиятга эга ижтимоий-ҳуқуқий масалалар юзасидан ўзаро ахборот алмашинувини янада кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






