Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мактаби: ҳудудларда фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги очиқ мулоқотлар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилди. Дастлаб, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳар бир ҳудуд учун долзарб масалалар аниқланди ва тегишли масъул идора вакиллари жалб этилди.

Тадбирлар давомида 1000 нафарга яқин фуқаролар қамраб олинди. Жумладан, Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги “Дурсун”, “Талоқтепа”, “Хардури”, Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Шалхар”, “Мустақиллик”, “Айтим”, “Абай”, “Навоий”, “Ифтихор” ҳамда “Йўлчилар”, Тахиатош туманидаги “Найманкўл”, “Сарайкўл” ва “Кенегес”, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги “Иттифоқ”, “Ошақалъа”, “Тагалак”, “Хосиён”, “Кўхна зей” ва “Ўрта” ҳамда бошқа маҳаллаларда яшовчи фуқаролар иштирок этди.

Учрашувлар давомида иштирокчиларга кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш чоралари, меҳнат муносабатлари ҳамда меҳнат миграциясига оид ҳуқуқий тартиб-таомиллар юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга, бошқа долзарб масалалар бўйича ҳам муҳим маълумотлар етказилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари ва менежмент университети ва Қарши давлат университети, Қарши туманидаги Турон университети, Иқтисодиёт ва педагогика университети, Қарши халқаро университети ҳамда Қарши давлат техника университети, Наманган вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ҳамда Иқтисодиёт ва педагогика университети, Тошкент халқаро университети, Андижон илғор касбий маҳорат техникуми, Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми, Бухоро давлат университети, Самарқанд вилоятидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ҳам “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.

Мазкур учрашувлар давомида ёшларга оид давлат сиёсати, жорий этилаётган имконият ва имтиёзлар ҳамда мавжуд ҳуқуқий кафолатлар хусусида тушунчалар берилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.