Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари Омбудсман офисига ташриф буюрди
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов Швеция Қироллиги Миграция агентлиги вакили Эмма Шимичич ҳамда Дания Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашди.

Айни кунларда Эмма Шимичич ва Алекс Хеммингсендан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташриф доирасида мамлакатимизда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг миграция жараёнларига таъсири, шунингдек шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ қонунчилик ва амалиёт хусусиятларини ўрганиш мақсадида қатор идоралар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Суҳбат чоғида Омбудсман институти томонидан хорижда яшаб меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, бу йўналишда хорижий давлатлар омбудсманлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани, мазкур ҳамкорлик орқали фуқаролар мурожаатларини қисқа муддатларда кўриб чиқиш ва амалий ечим топиш имкониятлари кенгайгани қайд этилди.

Учрашувда миграция жараёнларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ҳамда бу борадаги ўзаро ахборот алмашинувини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати