Навбатдаги машғулотлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон, Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё, Наманган, Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилди. Уларда 1200 нафардан ортиқ ўқувчи қамраб олинди.
Дарслар Андижон вилояти Андижон шаҳридаги 31-, 43-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Урганч туманидаги 36-, 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 83-сонли мактаб, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли мактаб, Яккасарой туманидаги 135-сонли мактаб, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 23-, 60-, 90-сонли умумтаълим мактаблари, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 14-, 38-, 47-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 2-, 4-, 5-, 6-сонли мактаблар, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 72-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Ишихон туманидаги 30- ҳамда 1-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилди.
Дарслар анъанавий маъруза шаклида эмас, балки интерактив методлар, видео дарслар, ўқувчилар билан очиқ мулоқот ва ҳаётий мисоллар асосида ўтказилди. Уларда болалар ва ёшлар ҳуқуқлари, шахсий дахлсизлик, таълим олиш ҳуқуқи, бурч ва масъулият тушунчалари, шунингдек, рақамли муҳитда ўзини ҳимоя қилиш, кибербуллингнинг олдини олиш ва интернетдан хавфсиз фойдаланиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолияти каби мавзулар муҳокама қилинди.
Машғулотлар давомида ўқувчилар турли кейслар орқали ҳуқуқий вазиятларни таҳлил қилиш, муаммоли ҳолатларда тўғри йўл тутиш, ўз ҳуқуқи бузилганда қайси ташкилотларга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида амалий маълумотларга эга бўлдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






