Депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Омбудсман фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қонунчилик таклифини кўриб чиқмоқда.
Ҳужжат 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун нормалари ижросини амалда самарали таъминлашга қаратилган. Мазкур қонунда Омбудсманга қўшимча ваколатлар ва таъсир чоралари берилган эди.
Жумладан, Омбудсман инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида ташкилотларга ва мансабдор шахсларга огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома киритиш ҳуқуқига эга. Шу муносабат билан, Омбудсман институтининг ушбу янги ваколат ва таъсир механизмларини амалда самарали қўллаш учун ҳуқуқий асослар яратилмоқда.