Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мурожаат
Омбудсман: Навоийда “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида 2 та ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди
16 Апр
2026 йил 25 март куни Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Навоий вилояти ҳудудий маркази бошпанасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида “Ҳуқуқий ёрдам автобуси” тадбири ўтказилди.
Қорақалпоғистонда зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилди
13 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий марказида “Ҳуқуқий ёрдам автобуси” тадбири ташкил этилди.
Омбудсманнинг судга киритган аризаси асосида фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари тикланди
07 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятидан фуқаро Ш.О. мурожаат қилиб, марҳум отаси номида бўлган уй-жойни мерос сифатида расмийлаштиришда муаммо юзага келганини маълум қилди. Мурожаатда марҳумнинг фарзандлари Давлат хизматлари маркази ва Кадастрлар палатаси туман бўлимига қилган мурожаатлари орқали масала ҳал бўлмагани, шу сабабли уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўрашган.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
31 Мар
2026 йил 30 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)  ўринбосари Б.Нариманов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Гендер камситишга учраган аёлнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
26 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га  аёл А.Ю. мурожаат қилиб, ишга қабул қилиш жараёнида жинсига кўра камситишга дуч келганини маълум қилди.
Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди
17 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га  фуқаро Г.М. мурожаат қилиб, Фарғона шаҳридаги 1-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернати томонидан ноқонуний ишдан бўшатилганини маълум қилган. Мурожаатчи ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраган.
Омбудсман фуқаролар қабулини ўтказди
27 Фев
2026 йил 27 ферваль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул жараёнида 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатларини қолдиришди.
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари мурожаатларни жойига чиқиб ўрганмоқда
21 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро, Андижон, Сирдарё, Сурхондарё, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди.
Фуқаролар мурожаатлари қабул қилинмоқда
19 Фев
Oliy Majlisning Inson huquqlari bo‘yicha vakili (ombudsman) instituti tomonidan fuqarolar qabuli davom ettirilmoqda.
Фарғонада фуқаролар мурожаати ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ижобий ҳал этилди
17 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилояти Риштон тумани, Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан жамоавий мурожаат келиб тушди.
ОМБУДСМАН НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ
30 Дек
2025 йилнинг 30 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Омбудсман томонидан судга киритилган даъво аризасидан сўнг фуқаролар фойдасига 35 млн сўмдан ортиқ маблағ ундирилди
29 Дек
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га ишлаб чиқаришда жароҳат олган 2 нафар ходимга қонунчиликда белгиланган ҳар ойлик тўловлар амалга оширилмаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.