Навбатдаги очиқ мулоқотлар Андижон, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ўтказилди. Дастлаб, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳар бир ҳудуд учун долзарб масалалар аниқланди ва тегишли масъул идора вакиллари жалб этилди.
Тадбирлар давомида 1000 нафарга яқин фуқаролар қамраб олинди. Жумладан, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Қалайчорбоғ, “Бўзачи”, Бухоро шаҳридаги Наршахий, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Мустақилликнинг 27 йиллиги”, “Хидирша”, “Мустақилликнинг 30 йиллиги”, Наманган вилояти Чуст туманидаги “Булоқбоши” ва “Бозорбоши”, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги “Дўстлик”, “Оқжар”, “Истиқлол”, “Боғистон” ва “Гулбоғ”, Термиз туманидаги “Қуёшли юрт”, “Амир Темур”, “Термиз”, “Қорахон”, “Истиқлол”, “Дўстлик”, “Айратом”, “Жўйжангал” ва “Наврўз”, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Оқтош”, “Бошчорбоғ”, “Белибойли”, “Чамбил”, Касби туманидаги “Оққамиш”, “Месит”, “Касби”, Косон туманидаги “Эсабой”, “Ҳамроҳ”, Навоий вилояти Конимех туманидаги “Юксалиш”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Шўркўл”, “Шўртепа” ва “Наврўз” ҳамда бошқа маҳаллаларда яшовчи фуқаролар иштирок этди.
Учрашувлар давомида иштирокчиларга кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари ҳамда меҳнат миграциясига оид қонунчилик талаблари, шунингдек бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқотлардан сўнг, Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларининг сайёр қабуллари ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби, Андижон вилоятидаги Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази талабалари иштирокида ҳам “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.
Мазкур учрашувларда ўқувчи ва талабаларга ёшларга оид давлат сиёсати, улар учун яратилган имкониятлар ва ҳуқуқий кафолатлар ҳақида маълумот берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






