Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразм вилоятида “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида аёллар мурожаатлари ўрганилди ва ҳал этилди
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий марказида Омбудсман ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Ҳуқуқий ёрдам автобуси тадбири ўтказилди.

Тадбирда марказда сақланаётган 14 нафар аёл билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий масалаларга оид мурожаатлари қабул қилинди. Ҳозирда у ерда ушбу аёллар 20 нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга вақтинча жойлаштирилган.

Хусусан, 2 нафар аёлга судга даъво аризаси киритиш ва уйга эгалик ҳуқуқи олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 2 нафар аёлнинг 4,8 млн сўм алимент пулларини ундирлишига кўмаклашилди.

Шунингдек, 2 нафар аёлнинг фарзандларини марказга яқин ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасига ва мактабга жойлаштиришда амалий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан марказдаги аёллар ва уларнинг фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан бепул ўтказиш ва керакли муолажалар қилиш бўйича келишувга эришилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати