Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ўринбосари фуқаролар қабулини ўтказди
2026 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролардан мулкий муносабатлар, меҳнат, уй-жой, ижтимоий таъминот, суд-ҳуқуқ соҳалари ҳамда бошқа ҳуқуқий масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларда ноқонуний ишдан бўшатиш, иш ҳақининг тўланмагани, мулкий низолар, суд қарорлари ижроси ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ бошқа масалалар кўтарилди.

Қабулда ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар Омбудсман назоратига олиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати