Мурожаатларнинг 28,4 % иқтисодий, 21,8 % ижтимоий, 21,7 % шахсий, ҳуқуқларга оид. 12 % эса ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлар билан боғлиқ масалаларга, 7,7 % хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларига, 0,7 % экологик ҳуқуқларга ва 7,7 % бошқа масалаларга тўғри келади.
Мурожаатчиларнинг 42,6 % ни хотин-қизлар, 57,4 % ни эркаклар ташкил этди.
Ҳисобот даврида мурожаатларни кўриб чиқиш ва мониторинглар якунлари бўйича давлат органлари ҳамда ташкилотлари ва судларга Омбудсманнинг 70 та таъсир чораси киритилди. Жумладан, 27 та даъво аризаси, 18 та хулоса, 17 та тақдимнома, 7 та талабнома ва 1 та огоҳлантириш юборилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 12 ҳолатда жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, Омбудсман томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ундирилган ҳамда ундириш белгиланган жами маблағлар 26 млрд 849 млн сўмни ташкил этди. Шундан, 25 млрд 937 млн сўми иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид.
Фуқароларнинг қарздорлиги, соғлиғига етказилган зарарлар, моддий ва маънавий зарарлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар оқибатида юзага келган ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилиши натижасида жами 304 млн 606 минг сўмдан ортиқ маблағлар фуқаролар фойдасига ундирилди.
Омбудсман сўровига асосан, хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 435,9 млн. сўмдан ортиқ алимент тўловлари ундирилиши таъминланди.
Фуқароларнинг 171,2 млн сўмдан ортиқ нореал қарздорликлари бартараф этилиши таъминланди.
Шунингдек, 4 нафар фуқаронинг ер участкаларига қўйилган тақиқлар бекор қилинди.
Мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, инсон ҳуқуқларини бузилишига йўл қўйган 14 нафар масъул ходим хайфсан, жарима, лавозимидан озод этиш каби интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган
Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар мурожаатлари ўрганилиб, 8 нафар фуқарога ҳимоя ордери берилди ва 5 нафар зўравонга ИИБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 521 маротаба мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Ташрифларнинг 134 таси жазони ижро этиш колонияларида, 67 таси тергов ҳибсхоналарида, 81 таси вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида, 47 таси махсус қабулхоналарда ва 87 таси мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ўтказилди. Қолган 105 та ташриф реабилитация ва наркология марказлари, руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ҳамда “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларида амалга оширилди.
Мониторинглар давомида 4 мингга яқин шахс билан жамоавий, 1 751 нафар шахс билан эса ҳоли тарзда суҳбатлар ўтказилди. Мониторинг ташрифларида ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларни сақлаш, яшаш ва овқатланиш шароитлари, тиббий хизмат сифати, меҳнат қилиш имкониятлари, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, таълим-тарбия ҳамда маънавий-маърифий ишлар ҳолати ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг 23 та таъсир чораси — 10 та тақдимнома, 7 та талабнома ва 6 та хулоса киритилди.
Уларни кўриб чиқиш натижасида 13-сонли жазони ижро этиш колониясининг интизомий бўлинмаси ва қисқа муддатли учрашув хонасини таъмирлаш учун 260 млн сўм, Тошкент вилоятининг Бекобод, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 212 млн 664 минг сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Шунингдек, Андижон вилоятида маъмурий қамоққа олинган 360 нафар шахсни қабул қилиш ва сақлашга мўлжалланган қўшимча махсус қабулхона қуриш белгиланди.
Ҳисобот даврида Омбудсманга ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва адвокатларидан 1 227 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 212 таси, яъни 17,3 % бевосита ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар томонидан йўлланган.
Мурожаатларнинг асосий қисми суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари, суд ҳукмлари, жазони енгиллаштириш ёки муддатидан олдин озод этиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларга тегишли.
Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларидан норозилик мазмунида келиб тушган шикоятлар юзасидан Омбудсманнинг хатига асосан прокуратура идоралари томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги 5 та қарор барвақт қабул қилинганлиги аниқланиб, бекор қилинган ва 12 та ҳолатда ходимларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилган.
1 та ҳолатда ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Маҳкумларнинг оила аъзоларига кўмак кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар натижасида эса 12 та оилага тегишли ҳокимликлар томонидан иқтисодий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 42 та қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси инсон ҳуқуқларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шундан 16 та лойиҳа бўйича 34 та таклиф ишлаб чиқилиб, масъул ташкилотларга киритилди.
Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари таҳлили асосида Парламентга 5 та ҳамда давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимликларга 5 та таҳлилий маълумот ҳамда ҳуқуқий-таҳлилий хулосалар киритилди. Шу билан бирга 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, биттаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






