Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман қабулида фуқаролар мурожаатлари эшитилди
2026 йил 31 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Қабулда мулк ҳуқуқи, ижтимоий ҳимоя, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, уй-жой, суд-тергов жараёнлари, маҳкум ва маҳбуслар ҳуқуқлари ҳамда бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабулда фуқароларнинг важлари атрофлича тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва Омбудсман ваколатига оид мурожаатлар назоратга олинди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда иш юритувига қабул қилинди. Уларда кўтарилган ҳолатлар Омбудсман ваколати доирасида ўрганилиб, тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Омбудсманга ombudsman.uz расмий сайти ҳамда "Ombudsman.uz" мобил иловаси орқали электрон шаклда мурожаат юборишлари мумкин. Шунингдек, ҳудудларда Омбудсманнинг минтақавий вакилларига бевосита мурожаат қилиш имконияти ҳам мавжуд. Минтақавий вакилларнинг Ф.И.О., қабул манзиллари, телефон рақамлари ва қабул кунлари ҳақидаги маълумотлар ombudsman.uz сайтининг "Минтақавий вакиллар" бўлимида жойлаштирилган.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари