Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларидан бирида сайёр қабул ўтказилди
Фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида навбатдаги сайёр қабул Самарқанд вилоятининг чекка туманларидан бири — Пахтачи туманида ўтказилди.

Унда тумандаги “Бурқут”, “Мирзо Салимий”, “Истиқлол” ҳамда “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 11 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларда асосан алимент тўловлари, ижтимоий ёрдам, пенсия ва нафақа таъминоти, суд ҳужжатлари ижроси ҳамда бошқа ҳуқуқий масалалар кўтарилди.

Қабул жараёнида фуқароларга жойида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар бўйича аризалар қабул қилиниб, тегишлилиги бўйича давлат ташкилотларига юборилди ҳамда уларнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар фуқаролар мурожаатларини бевосита жойида ўрганиш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш ва ҳуқуқий ечим талаб этадиган масалаларни масъул идоралар билан ҳамкорликда кўриб чиқишга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати