Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга мурожаат қилган маҳкум суд залидан озодликка чиқарилди
05 Апр
Маълумки Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга ошириб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини ҳам ўрганишади.
Яна бир фуқаро ишга тикланди ва иш берувчидан мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилиши белгиланди – Омбудсман
05 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камаловга боқувчисини йўқотган ва 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бўлган она ишга тиклаш бўйича мурожаат қилди.
Ялпи мажлис олдидан қонунлар дастлабки тарзда муҳокама этилди
04 Апр
2023 йилнинг 4 апрель куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қўмита аъзолари, экспертлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
2022 йилда Омбудсман томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига киритилган таъсир чоралари 33,8 фоизга ошган
04 Апр
Бугун, 4 апрель куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда навбатдаги ялпи мажлис кун тартиби доирасида кўриб чиқилиши назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва бир қатор қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Нукусдаги тартибсизликлар бўйича судланган 44 нафар шахсларнинг оила аъзолари томонидан юборилган мурожаат ижобий ҳал этилди
03 Апр
Аввал хабар берганимиздек, Мустақил комиссияга 22 ва 39 нафар шахсларнинг оила аъзолари ва яқинлари судланганлар билан қўшимча қисқа муддатли учрашувларни ташкил этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди
31 Мар
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраисининг 2022 йилда амалга оширилган фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди.
Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари ўрганилди   
31 Мар
Жорий йилнинг 25-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Навоий вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Унда “Ҳуқуқий таянч”, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари иштирок этишди.
Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаатлар қилишди? 
31 Мар
2023 йилнинг 31 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Конституция инсон ҳуқуқлари устуворлиги
30 Мар
2023 йилнинг 30 март куни Самарқанд шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда "Конституция инсон ҳуқуқлари устуворлиги" мавзусидаги халқаро давра суҳбати ўтказилди