Ташриф давомида маҳбус ҳамда маҳкумларга яратилган шарт-шароитлар, ошхона, кутубхона, сайлгоҳлар, савдо дўкони, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа ҳолатлар ўрганилди.
Бундан ташқари, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари олиб келган йўқловларни топшириш жойидаги шароитлар кўздан кечирилиб, маҳкум ва маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилди.
Ўрганиш давомида тиббиёт бўлимида дори-дармонларнинг етарли даражада жамланганлиги, маҳкумларга кундалик таомномага асосан иссиқ овқатлар берилаётгани ҳамда ҳибсхонадаги ҳар бир хоналарга ўрнатилган видео кузатув камералари ва радио мосламалари соз ҳолда эканлиги аниқланди.
Сўнгра “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилиб, унга келиб тушган мурожаатлар муаллифлари билан якка тартибда суҳбатлашилди ва мурожаатга оид ҳолатлар аниқлаштирилди. Шунингдек, ҳибсхонада сақланаётган 100 нафарга яқин шахслар билан жамоавий ва 15 нафарга яқин маҳкум билан якка тартибдаги учрашувлар ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати