Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансерида қандай камчиликлар аниқланди?
2024 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдаё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторингда мазкур муассасада даволанаётган шахсларнинг инсон ҳуқуқлари таъминланиш ҳолати, шу билан бирга ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббий хизмат кўрсатиш бўлимидаги шароитлар, шунингдек, дори-дармон ва зарур техник воситаларнинг таъминоти каби ҳолатлар ўрганилди.

Ўрганишга кўра, диспансернинг ички ва ташқи ҳудудига 9 та видео кузатув камералари ўрнатилган, аёллар ва эркаклар бўлимидаги тиббиёт хонасида барча зарур дори-дармон воситалари мавжуд.

Бироқ ташриф давомида даволаш бўлими биносида сув қувурлари ҳамда канализация тизими билан боғлиқ камчиликлар ҳам мавжудлиги,  шифохонада даволанаётганлар махсус кийим-кечак билан етарли даражада таъминланмагани, ювиниш хоналари таъмирталаб аҳволда эканлиги  аниқланди.

Мониторинг якунларига кўра, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман таъсир чоралари киритилади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати