Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Шахрисабзда фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди
05 Май
2023 йилнинг 5 май куни Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманидаги 17-сонли мусиқа мактабида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.
Хазорасп туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида қандай камчиликлар аниқланди?
04 Май
2023 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров бошчилигида Ҳазорасп тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Қийноқ ҳолати бўйича тарқалган ҳолат юзасидан Омбудсман расмий муносабати
02 Май
Ижтимоий тармоқларда, Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаевнинг босқинчиликда гумонланган 40 ёшдаги укаси Дилшоджон жорий йилнинг 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бўлими ходимлари томонидан қийноққа солинганлиги, оғиз ва қўллари скотч билан боғланиб, шафқатсиз муомалага дучор қилинганлиги бўйича хабарлар тарқалди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2022 йилдаги мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолияти юзасидан  БРИФИНГ
02 Май
2022 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан, чет эл фуқаролари ва хорижий давлатлар омбудсманларидан, шунингдек ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва адвокатлардан жами 17761 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 977 тага ёки 5,2 фоизга камайган.
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиалига мониторинг ташрифи амалга оширилди
01 Май
2023 йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалига мониторинг ташрифи амалга оширди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
28 Апр
2023 йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда 15 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди ва назоратга олинди.
Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили тавсиясига кўра Вилоятда колонияларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди
27 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмани)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят прокуратураси, ИИВ жазони ижро этиш департаменти, ИИВ ЖИЭД 5-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари вакилларини жалб этган ҳолда вилоятда мавжуд жазони ижро этиш колонияларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ярмаркаси ўтказилди.
Талаба қизни таъқиб қилган безори жаримага тортилди - Омбудсман
26 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича мурожаат қилди. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган, Ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.
Фарғонада фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилишади? “Омбудсман мактаби” лойиҳаси Фарғонада
25 Апр
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан  аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.