Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразмда инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди
2024 йил 10 декабрь куни Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги ҳамда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида ўтказилган тадбир “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ваколатлари” мавзусига бағишланди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги янги қонунчилик механизмларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилган тадбирда сенатор ва депутатлар, давлат органлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланишича, янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини янада юқори даражада кафолатланган. Унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3,5 баробарга ошиб, 50 дан ортиқ нормаларда ўз аксини топган.

Таъкидлаш лозимки, 2024 йилнинг 15 ноябрь куни Давлат раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонуни ҳам Конституцияга мувофиқлаштирилган.

Тадбирда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорлик кучайтириш, жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати