Ташрифлар давомида мазкур муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари, адвокатлар хонаси, кутубхона ҳамда ҳудудларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Мониторинг ташрифларида у ерда сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар билан жамоавий суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, Омбудсманнинг минтақавий вакилига мурожаат қилиш истагида бўлган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга тегишли Омбудсманнинг тавсиялари киритилади.
Таъкидлаш жоизки, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан ёпиқ муассасаларга ўтказилган аввалги мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш масалалари доимий равишда Омбудсман назоратида бўлади.
Масалан, Норин туманидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида аввалги мониторингда қатор камчиликлар аниқланган эди. Омбудсманга маълум қилинишича, ушбу камчиликлар бартараф этилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати