Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қиш мавсумида ёпиқ муассасаларда сақланувчи шахсларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан республика бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар, айниқса, уларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда. 

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан Қашқадарё вилоятидаги 2-, 3- ЖИЭК ва 5-тергов ҳибсхонаси ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона, Қорақалпоғистон Республикасидаги Амударё ва Беруний туманлари ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, Сирдарё вилоятидаги Янгиер, Гулистон, Сирдарё туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, 40-сон манзил-колонияси, Сурхондарё вилоятидаги Жарқўрғон туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Тошкент шаҳридаги 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона ҳамда 51-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифи амалга оширди.

Ўрганишларда ушбу муассаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитлари, жумладан ётоқхоналар, ювиниш хоналари, ишлаб чиқариш объектлари, тиббиёт бўлимлари, овқатланиш жойлари ҳамда қишки мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Шунингдек, махкумлар ҳамда уларнинг узоқ муддатли учрашувга келган оила аъзолари, шунингдек стационар шароитда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашилди. 

Мониторингларда “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар қабул қилиниб, махкум ва маҳбуслар учун Омбудсман минтақавий вакилларининг сайёр қабуллари ҳам ташкил этилди. 

Эслатиб ўтамиз, мониторинг ташрифлари якунларига кўра, тегишли  вазирлик ва идораларга тезкор чоралар кўриш бўйича Омбудсманнинг тавсиялари киритилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати