Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразм вилоятидаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
2024 йилнинг 10 декабрь куни Омбудсман жамоатчилик вакиллари билан биргаликда  Хоразм вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонасидаги шароитлар,  маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатилиши, иситиш тизими ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Мониторинг доирасида вояга етмаганлар ва аёллар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди ҳамда маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди. 

Аниқланишича, тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар учун яқинлари билан  узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилган. Шунингдек, фуқаролар қабулхонасига рентген аппарати ўрнатилган бўлиб, бу йўқлов ва почталарни қабул қилиш жараёнларини тезлаштирмоқда. Бундан ташқари, маҳкум ва маҳбуслар электрон дўкон орқали ҳам маҳсулот харид қилишлари мумкин. 

Навбатдаги мониторинг объекти Хоразм вилояти ИИБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси бўлди. 

Камераларга кирилганда иссиқлик тизими яхши ишлаётгани маълум бўлди. Шунингдек адвокат билан учрашув хоналарига видеокамералар ўрнатилмагани, тергов хонасида эса видеокамералар борлиги аниқланди. Мониторингда маъмурий қамоқхонадаги яшаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари ҳам ўрганилди.

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг тавсиялари киритилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати