Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Собиқ эри томонидан зўравонликка учраган қиз ҳақидаги хабар бўйича қўшимча маълумот
2024 йилнинг 29 июль куни Собиқ эри томонидан зўравонликка учраган қиз ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилаётгани бўйича муносабат эълон қилинган эди.

Унда 20 ёшли қиз турмуши давомида узоқ муддат собиқ эри томонидан калтаклангани, шафқатсизларча муносабатда бўлингани, гиёҳванд моддаларини қабул қилишга зўрлангани ва ички ишлар органларига қилган мурожаатлари натижасиз қолганлиги ҳолати бўйича Бош прокуратурага Омбудсманнинг сўров хати юборилгани маълум қилинган.

Омбудсманга маълум қилинишича, жиноят иши Тошкент вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, тергов ҳаракатларини ўтказишлик учун шу вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига ўтказилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ўтказиб юборилган муддатлар тикланиб, дастлабки тергов муддати узайтирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, жиноят иши бўйича тузилган айблов хулосаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида тасдиқлаш ва тегишли судловга юбориш учун Тошкент вилоят прокуратурасига юборилган.

Ҳозирда мурожаатчининг собиқ эрига нисбатан Жиноят кодексининг 1261-моддаси 6-қисми билан қўзғатилган жиноят иши судга оширилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати