Уч кун давомида иштирокчилар сунъий интеллектни тартибга солиш ва бошқариш, унинг хавфлари ва зарарлари, маълумотларнинг сунъий интеллектдаги роли, давлат ташкилотларида автоматлаштирилган қарорлар қабул қилиш имкониятлари, сунъий интеллектнинг чегаралари ва этика қоидалари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Семинар доирасида делегация аъзолари Финляндия Парламент Омбудсмани офисига ташриф буюриб, ушбу институтнинг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати